Кеча, 27 сентябрь санасида футбол бўйича Саудия Арабистони лигасининг 4-туридан ўрин олган «Ал-Иттифоқ» — «Оҳод» учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур баҳсни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб борди, деб хабар беради «Championat.asia». Унга қанотларда Жаҳонгир Саидов ва Алишер Усмонов кўмак берди. Захира ҳаками сифатида машҳур англиялик рефери Марк Клаттенбург ишлади.
Учрашувда ҳисоб очилмади. Эрматов ўйин давомида бир марта сариқ карточка кўрсатди.
«Ал-Иттифоқ» — «Оҳод» 0:0
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Жаҳонгир Саидов, Алишер Усмонов (иккиси ҳам Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Марк Клаттенбург (Англия)
Изоҳ (0)