2018 йил 25 сентябрь куни соат 13:00 атрофида Тўрткўл тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 «Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнау» автомобиль йўлининг 596 километрида 4 кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур йўлда Cobalt русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Isuzu автомобили билан тўқнашди.
ЙТҲ оқибатида 4 киши воқеа жойида ҳалок бўлди.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)