Зангиота туманида яшовчи И.М. «ВАЗ-2103» русумли автомашинасини «Шодлик» маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб пиёдалар — 1990 йилда туғилган М.А. ва унинг ўғли, 2015 йилда туғилган М.М.ни уриб юборди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса оқибатида вояга етмаган М.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан И.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)