«Ўзбекистон темир йўллари» Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 1 октябрь куни «Тошкент – Самарқанд – Тошкент» йўналишида Афросиёб поездининг қўшимча рейсини йўлга қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.
«Ҳурматли йўловчилар, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ‘Ўзбекистон темир йўллари’ акциядорлик жамияти йўловчиларга дам олиш кунида янада қулайлик яратиш мақсадида ‘Тошкент – Самарқанд – Тошкент’ йўналишида Афросиёб юқори тезликда ҳаракатланувчи электоропоэздининг қўшимча қатновини йўлга қўйди», — дейилади хабарда.
№764/763 электропоезди шу куни соат 08:30 да Тошкент Марказий вокзалидан жўнаб, соат 17:00 да Самарқанддан ортга қайтади. Айни пайтда ушбу қўшимча поезд учун чипталар сотуви йўлга қўйилган.
Изоҳ (0)