Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг Индонезия Халқ маслаҳатлашув конгресси раиси ўринбосари Ҳидоят Нур Воҳид бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Индонезия парламентлараро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Қайд этилганидек, жорий йилнинг ўзида Индонезия парламенти Халқ вакиллари кенгаши, Ҳудудлар вакиллари кенгаши, Индонезия Халқ маслаҳатлашув конгресси делегациялари Ўзбекистонда бўлди. Бу эса қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиш ва тажриба алмашиш бўйича икки мамлакат парламентлараро ҳамкорлиги ривожланиб бораётганлигидан дарак беради.
Учрашув якунлари бўйича томонлар парламентлараро ҳамкорликни ҳамда халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ўзаро алоқаларни янада кучайтириш юзасидан биргаликда олиб борилаётган ишларни давом эттириш ҳақида келишиб олди.
Изоҳ (0)