Германия канцлери Ангела Меркель Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонниг Германияга ташрифи муносабати билан уюштириладиган давлат бакетида иштирок этмайди. Бу ҳақда Spiegel нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Нашр томонидан қайд этилишича, канцлер бу даражадаги барча тадбирларга таклиф қилинади, бироқ у барча таклифларни ҳам қабул қилмайди. Сўнгги марта Меркель Буюк Британия қироличасининг 2015 йилдаги ташрифи муносабати билан уюштирилган бундай қабулга ташриф буюрган. Шу билан бирга, канцлер Хитой президентининг ташрифи муносабати билан ўтказилган қабулга ҳам келмаган.
Таъкидланишича, банкетдан ташқари Меркель камида икки марта Эрдўғон билан унинг 27—29 сентябрга режалаштирилган ташрифи вақтида учрашиш имкониятига эга бўлади.
Изоҳ (0)