Футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг 23 ва 24-турларида «Пахтакор» ҳакамлардан жабр кўрди, деб ёзмоқда «Championat.asia».
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган «Навбаҳор»га қарши сафардаги ўйиннинг иккинчи бўлимида Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар Жалолиддин Машариповнинг голини ўйиндан ташқари ҳолат деб топиб инобатга олишмади. Ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилди.
«Навбаҳор» — «Пахтакор» 3:3. Машариповнинг ҳисобга олинмаган голи
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган «Бухоро»га қарши Тошкентдаги ўйиннинг биринчи бўлимида Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар Драган Чераннинг голини ўйиндан ташқари ҳолат деб топиб инобатга олишмади. Бу учрашувда эса «Пахтакор» 2:1 ҳисобида ғолиб бўлди.
«Пахтакор»—«Бухоро» 2:1 Чераннинг ҳисобга олинмаган голи
Изоҳ (0)