24 сентябрь санасида Лондон шаҳрида ФИФА таснифига кўра 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
«Реал Мадрид» ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ФИФА таснифига кўра йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топди. Модричга The Best соврини курашда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда «Ливерпуль» форварди рақиблик қилди. Аммо хорватиялик уларнинг иккисини ҳам ортда қолдира олди.
Эслатиб ўтамиз, йилнинг энг чиройли голи соврини Муҳаммад Салоҳга насиб этган бўлса, Диде Дешам мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Шунингдек, йил дарвозабони соврини Тибо Куртуага насиб этди.
Изоҳ (0)