24 сентябрь санасида Лондон шаҳрида ФИФА таснифига кўра 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Жорий йил ёзда Россия майдонларида ўтган Жаҳон Чемпионатида Франция терма жамоаси билан мундиал ғолиблигини қўлга киритган Дидье Дешам 2018 йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.
Дидьега соврин учун курашда Хорватия терма жамоаси устози Златко Далич ҳамда «Реал Мадрид» собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданни ортда қолдирди. Маълумот учун, Златко Далич бошчилигидаги Хорватия ЖЧ—2018 финалига чиқиб, Францияга мағлуб бўлганди. Зидан эса «Реал» билан қаторасига 3 марта ЕЧЛни ютишга эришганди.
Изоҳ (0)