24 сентябрь санасида Лондон шаҳрида ФИФА таснифига кўра 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
«Реал» ҳамда Бельгия терма жамоаси посбони Тибо Куртуа 2018 йилнинг энг яхши дарвозабони совринини қўлга киритди. Куртуа мазкур соврин учун курашда «Лестер»/Дания терма жамоаси голкипери Каспер Шмейхель ҳамда «Тоттенҳэм»/Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорисни ортда қолдиришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, йилнинг энг чиройли голи соврини Муҳаммад Салоҳга насиб этган бўлса, Дидье Дешам мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
Изоҳ (0)