23 сентябрь, якшанба куни шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг Ўзбекистондаги зиёратларининг бешинчи куни Қарши шаҳридан бошланди. Эрталаб Абу Муъин Насафий ҳазратларининг зиёратларига борилди. Бу ҳақда «Islom.uz» хабар бермоқда.
Зиёрат асносида шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари Насафдан етишиб чиққан улуғ алломалар ҳақида суҳбат қилдилар. Қарши шаҳридаги зиёратдан сўнг меҳмонлар Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий ҳазратларининг зиёратларида бўлдилар. Ушбу зиёратдан сўнг шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари зиёратгоҳ ёнидаги масжидда Имом Абу Исо Термизий ҳазратларининг китоблари ҳақида маъруза қилдилар.
Сурхондарё вилоятидаги кейинги зиёрат Шеробод туманидаги Имом Термизий ҳазратларининг зиёратлари бўлади. Ушбу зиёратдан сўнг шайх Муҳаммад Аввоманинг Сурхондарё вилоятидаги зиёратлари якунига етади. Меҳмонларнинг Ўзбекистон бўйлаб зиёратлари давом этади.
Изоҳ (0)