Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида шу йил 22 сентябрь куни 2 номаълум шахс фуқаро А.И.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, қўлидан ичида 2 миллион 685 минг сўм пули, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва телефон қувватлантириш мосламаси бўлган барсеткасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада А.И.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳрида яшовчи С.С. ва Ф.Д.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)