Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги жамғарманинг Facebook’даги саҳифасида у кишининг қаерда ва қандай дам олгани ҳақида қисқача маълумот пайдо бўлди.
У Биринчи Президентнинг рафиқаси, Татьяна Каримова берган интервьюдан олинган парчадан иборат.
«Одатда, йиллик меҳнат таътиллари бир ҳафтадан ошмасди, шунда ҳам бу йил бўйи олинадиган икки-уч кунлик қисқа танаффуслар эди.Биз ўша кезлар тоққа, Тошкент яқинидаги Қайнарсой масканига чиқардик. У киши маҳаллий манзараларни яхши кўрар, юртимиз табиати гўзаллигини беназир деб ҳисоблар эдилар». — Татьяна Каримова.
Изоҳ (0)