Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Европарламентга ўз номзодини қўймоқчи, деб хабар қилади «Эхо Москви».
Яқинда 82 ёшга кирадиган сиёсатчи аввалроқ бу ҳақда ундан ҳамма илтимос қилаётганини айтган эди.
Берлускони ўзи 1994 йилда асос солган «Олға, Италия» партиясининг муттасил етакчиси бўлиб қолмоқда.
Европарламентга навбатдаги сайловлар келаси йилнинг майида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)