Numbeo портали экспертлари жиноятчилик даражаси ўта юқори бўлган шаҳарлар рейтингини эълон қилди.
327 шаҳардан иборат рўйхатда биринчи ўринни Сан-Педро-Сула (Гондурас) шаҳри эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринларда Венесуэла пойтахти Каракас ва Порт-Морсби шаҳри (Папуа-Янги Гвинея) қайд этилди.
Жиноятчилик авж олган шаҳарлар ўнлигига ЖАРнинг бир йўла уч шаҳри — Дурбан, Йоханнесбург ва Претория кирди.
Йигирматаликда эса Бразилиянинг 6 та шаҳри, жумладан, Форталеза, Сан-Паулу ва Рио-де-Жанейрони кўриш мумкин.
Рўйхатдан Россия шаҳарлари ҳам ўрин олган: Новосибирск 137, Москва 144, Санк-Петербург эса 198-ўринда қайд этилди.
Изоҳ (0)