Туркиянинг шимолий-ғарбидаги Кожаэли вилоятида автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 17 киши яраланди, дея хабар берди «Xabar.uz».
Автобус Истанбулдаги Оқсарой шаҳридан ўқувчиларни авиашоуга олиб кетаётган бўлган. Ҳалок бўлганлар: бир ўқувчи ва бир ўқитувчи. Тан жароҳати олганлар шифохонага етказилган.
Авария юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга автобуснинг шинаси ёрилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)