Британиянинг Wоw Toys ўйинчоқлар тармоғи асосчиси Надим Эднан-Лаперузнинг қизи Наташа Лондондан Ниссага йўл олган British Airways бортида сэндвич истеъмол қилганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Парвоз олдидан 15 ёшли Наташа аэропортда Pret a Manger дўконлар тармоғида тайёрланган сэндвичдан татиб кўрганди. Самолёт бортида унда аллергия хуружи пайдо бўлади. Отаси томонидан дорининг икки дозаси киритилганига қарамай, қиз Ниссадаги касалхонада ҳаётдан кўз юмди. Унда кунжут уруғига аллергик реакция пайдо бўлгани тахмин қилинмоқда.
Наташанинг отаси ишлаб чиқарувчи компанияни жавобгарликка тортиш ниятида эканлиги билдирилмоқда. Шунингдек, таркибида аллергенлар бўлган маҳсулотлар маркировкаси қоидаларини кучайтириш зарурати ҳам ўрганиб чиқилади. Терговчилар British Airways самолёти экипажи фавқулодда вазиятга нечоғли тайёр бўлганига ҳам аниқлик киритади.
Изоҳ (0)