Вашингтон Теҳронга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқмаса, Дональд Трамп ва унинг мамлакатини Саддам Ҳусайннинг тақдири кутади. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Руҳоний Эрон ҳатто АҚШ босими остида ҳам ракета дастуридан воз кечмаслигини билдирди.
«БМТ ва Хавфсизлик кенгаши Саддамни уруш бошланиши учун жавобгар деб топган, уни қўллаб-қувватлаган барча давлатлар эса кейинчалик бундан афсус қилганди. Трамп ва Американи ҳам шундай тақдир кутмоқда», — таъкидлади Эрон президенти.
Изоҳ (0)