Ўзбекистон Республикаси 2018 йил 18—20 сентябрь кунлари Пхеньян шаҳрида бўлиб ўтган Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин ва КХДР Давлат кенгаши Раиси Ким Чен Ин иштирокидаги саммитнинг тарихий якунларини қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Пхеньянда бўлиб ўтган кореялараро саммит якунлари бўйича берган баёнотда шундай дейилади.
«Эришилган келишувлар икки давлат лидерларининг конструктив алоқалар ҳамда кореялараро муносабатларни сифат жиҳатдан янги ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳамкорлик асосида шакллантириш борасидаги қатъий қарори ва қобилиятидан гувоҳлик бермоқда.
Ўзбекистон Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ташаббускори сифатида Корея ярим оролини тўлиқ денуклеаризация қилиш борасидаги томонлар кўрсатган сиёсий ирода ва уларнинг интилишларини юксак баҳолайди.
Ўзбекистон Саммитда қабул қилинган Пхеньян Декларацияси қоидаларининг амалда ҳаётга татбиқ этилиши шубҳасиз минтақада ўзаро ишонч, мустаҳкам тинчлик ва барқарорни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдиради», — дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)