Бухоро шаҳридаги 84-сонли мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси О. З. фирибгарлик устида қўлга олинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
О. З. ҳамшаҳари Зевар Зоированинг ишончига кириб, унга «холис» хизмат таклиф этади. «Муассасанинг васийлик кенгашига пул берсанг фарзандларинг ’боғча пулиъдан озод қилинади», — дейди у.
Шу тариқа у маҳалланинг кам таъминланган оилалар рўйхатида турган аёлдан 250 минг сўмни санаб олмоқчи эди. Аммо ниятига етолмади.
О.З. жиноят устида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Изоҳ (0)