Тошкент шаҳрининг Миробод тумани ИИБга 19 сентябрь куни икки йил аввалги фирибгарлик ҳолати ҳақида мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, 2016 йил сентябрь ойида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Х.Х. исмли аёл тест синовларида паст балл тўплаган таниши, Яккасарой туманида яшовчи Г.С.ни Тошкент Давлат педагогика университетига апелляция тартибида ўқишга кириш масаласини ҳал қилиб беришини айтиб, ундан 10 минг АҚШ доллари олади.
Ваъдани бажармаган ва пулларни ҳам қайтармаган Х.Х. қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)