Самарқандда жорий йил 17 сентябрь куни шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил август ойида Жуйичуқур маҳалласида яшовчи А.Ғ. таниши Ж.Ж.ни Канадага ишлаш учун жўнатишни ваъда қилиб, қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиради. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У хизмати учун 11 000 доллар олиб, ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.
А.Ғ. ушланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)