Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими инспектори Р.Б.нинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Қўқон шаҳар ветеринария бўлими фаолияти бўйича қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Шу сабабли мазкур бўлим бошлиғи Э.И. унга нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва ишни унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига Р.Б.га 1 миллион сўм пора беришни таклиф қилиб, Департаментнинг Қўқон бўлими биносида 1 миллион сўмни пора тариқасида Р.Б.га берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан департаментнинг Миробод туман бўлими инспектори М.С.нинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.А. ўзнинг қариндоши Д.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва ишни унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига М.С.га 500 АҚШ доллари пора беришни таклиф қилган. Департаментнинг Миробод туман бўлими биноси олдида 500 АҚШ долларини пора тариқасида М.С.га берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан МИБ Пискент туман бўлими катта инспектори И.Б.нинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Я. И.Б.га пора тариқасида 500 минг сўм берган вақтда ушланган.
У ўзига тегишли бўлган «Маданият» маҳалласи Файзли кўчасида жойлашган нонвойхонада газ ва электр тармоқларига уланиш нуқталаридан фойдаланиш қонунийлигини текширмаслик, далолатнома расмийлаштирмаслик ва ҳужжатларни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказмасликни сўраган.
Ҳар учала ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексинининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)