Россия ҳарбийлари биринчи марта «Искандар-М» тезкор-тактик ракета мажмуаларини Қирғизистонга кўчириб ўтказди, деб ёзади Asia-Plus.
Ракета мажмуалари МДҲга аъзо мамлакатлар куч тузилмаларининг «Иссиқкўл-Аксилтеррор 2018» қўшма аксилтеррорчилик машғулотларида қатнашиш учун Уралдан кўчириб ўтказилди.
Манёврлар доирасида мажмуалар «Эдельвейс» полигонидаги шартли террорчилар лагерига зарбалар беради.
Изоҳ (0)