Американинг Walmart савдо тармоғи Болтиқ мамлакатлари илтимосидан кейин савдодан Совет Иттифоқи рамзи туширилган кийимларни олиб ташлашга ваъда берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
Европарламентнинг латвиялик депутати Инесе Вайдере Walmart раҳбарияти бу ҳаракати билан қанчалик этик ва бағрикенг эканлигини кўрсатганини таъкидлаган.
Шунингдек, Вайдере Facebook’даги хабарига Walmart савдо тармоғининг савдодан Совет Иттифоқи рамзи туширилган кийимларни олиб ташлаш ҳақидаги қарорининг нусхасини ҳам илова қилган.
Изоҳ (0)