Қатар амири Тамим бин Ҳамад ат-Таний Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга нархи қарийб бир ярим миллиард доллар турадиган шинам Boeing 747-8и реактив самолётини совға қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, мухолифат танқидчилари самолётнинг солиқ тўловчилар пулига келганини таъкидлаётгани сабабли Эрдўғон кеманинг совға қилинганини тан олишга мажбур бўлган. Самолёт 500 миллион доллар эвазига сотувга қўйилганида, Эрдўғон Туркия уни сотиб олмоқчи эканлигини маълум қилган. Бундан хабар топган Қатар амири Туркия етакчисига самолётни совға қилган.
Туркия ва Қатар ўртасидаги сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий муносабатлар Анқара Қатарни Саудия Арабистони бошчилигидаги минтақавий альянсга қарши низоларда қўллаб-қувватлагач, кескин яхшиланган.
Изоҳ (0)