• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ОАВ: Тўлов-контракт оширилди, эътирозлар бўлди, аммо ўзгариш бўлмади

    ЎзА «Тўлов-контракт оширилди, эътирозлар бўлди, аммо ўзгариш бўлмади» номли мақолани эълон қилди. Ушбу мақолани тўлиғича эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Маълумотларга қараганда бугунги кунда бир нафар талабани ўқитишнинг ўртача харажати 10,5 миллион сўмни ташкил этаётган экан. Тўлов-контракт миқдори ўртача 8,7 миллион сўм этиб белгиланмоқда.

    Эндиликда бакалаврлар учун энг кам контракт тўлови 8 миллиондан, энг қиммати 11 миллиондан ортиқни ташкил этмоқда. Магистрлар учун эса 9 миллион сўмдан бошланиб, 12 миллион сўмдан юқори.

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йилнинг 1 сентябридан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорларининг ошганлиги сабабли талабалар ва ота-оналарга қуйидаги маълумотларни етказди:

    Олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатларининг асосий қисмини, яъни 91 фоизини иш ҳақи ва стипендия тўловлари ташкил этиши инобатга олиниб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати республикадаги энг кам иш ҳақи миқдорига боғланди ва унга нисбатан карра баробарида белгиланди.

    Амалдаги тўлов-контракт қийматлари 2016/2017-ўқув йили учун белгиланган бўлиб, 2017/2018-ўқув йилида ушбу қийматлар ўзгаришсиз қолдирилди.

    2018 йил 1 сентябрдан амалдаги тўлов-контракт қийматлари миқдорлари ўртача 18,5 фоизга ёки таълим йўналишларига қараб 12,3 фоиздан 24,7 фоизгача оширилди.

    Юқоридагиларга асосан янги ўқув йилида тўлов-контракт қиймати миқдорини индексация қилишда, асосий омил сифатида, ўтган ўқув йилларида стипендия ва иш ҳақи миқдорларининг 2016 йил 1 октябрдан 15 фоизга, 2017 йил 1 декабрдан 15 фоизга ошганлиги, лекин тўлов-контракт миқдорларининг оширилмаганлиги ҳам инобатга олинди.

    Шу билан бирга, тўлов-контракт миқдорини ўртача 18,5 фоизга оширишда 2018 йил 15 июлдан республикада иш ҳақи ва стипендия миқдорларининг 7 фоизга, 2018 йил 1 сентябрдан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ойлик маошининг ўртача 25 фоизга оширилганлигини қисман қоплаш лозимлиги, акс ҳолда, янги ўқув йилининг якунига келиб олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича тегишли харажатлар учун маблағлар етишмовчилиги келиб чиқиши ҳам ҳисобга олинди.

    Алоҳида таъкидлаш лозимки, талабаларга, уларнинг давлат гранти ёки тўлов-контракт шакли асосида ўқишидан қатъий назар, бир ойда стипендия тўлаб борилади. Ҳозирги вақтда стипендиянинг ўртача ойлик миқдори 466 минг сўмни ёки йилига 5,6 миллион сўмни ташкил этади ва у ўқитиш миқдорида тўлиқ киритилади. Бунда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг 45-80 фоизини стипендия ташкил этади. (Талаба аъло баҳоларга ўзлаштирса, жами 7,5 миллион сўм стипендия олади) Талабага ўзи томонидан ўқиш учун тўланган маблағнинг тахминан ярми ёки ундан кўпи ўқув йили давомида ойлик стипендия кўринишида қайтарилади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги келтирган ушбу изоҳ ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Муҳайё Набиева: таълим тизими пуллик бўларкан ривожланишда тўсиқлар кўпаяверади. Тўғри, бизнинг юртимизда бойлар кўп, лекин оддий халқ, уларнинг фарзандлари, моддий жиҳатдан ўқиш контрактини кўтаролмайдиган одамлар нима қилсин...

    Гулноз Ходжаева: биринчидан, олий таълим муассасаларининг моддий-техник аҳволи ачинарли аҳволда. Иккинчидан, стипендия олиб ўқиётган талабалар билан бирга стипендия олмасдан ўқиётганлар ҳам бор. Булар махсус сиртқи, кундузги сиртқи ва 2-мутахассислик талабалари. Уларнинг ҳам контрактлари 33 фоизгача оширилди. Бу йил ўтган йилгига қараганда қабул квоталари сони ҳар бир олий таълимга камида 750 дан этиб белгиланди. Булар ҳам контракт асосида ўқийди. Кечирасиз-у, шунча пулни олий таълимнинг ўзига сарфласа...

    Учинчидан олий таълимда ҳали ҳам порахўрлик, сифатсиз таълим, эскича қоғозбозлик, конспект ва ҳоказолар давом этиб ётибди. Нима учун биз шунча контракт тўлашимиз керак? Мен олий таълимдаги ўқитувчилардан сифатли таълим беришини талаб қилганимда, бепарвогина «Репититорга бор», деди. Мен ўзимни сифатли таълим олмаяпман, деб ҳисоблайман.

    Аввало, педагогнинг ўз касбини суиистеъмол қилишга, таълим жараёнига эътиборсизлик билан ёндашишга ҳаққи йўқ. Қолаверса, чуқурроқ билим бериш ўрнига талабага репититорга боришни таклиф қилиши, бу ўзининг саводсизигини тан олиш билан баробар эмасми? Шундай педагоглар таълим тизимида ишлашга муносибми? Меҳнат қилиб фарзандини зиёли қилишга уринаётган халқимизга нисбатан хиёнат эмасми бу? Текинга ойлик олиш ҳисобланмайдими?

    Бундан ташқари, супер-контракт масаласи ҳам бор. Йигит ёки қиз ўқишни жуда хоҳлайди, аммо ота-онанинг қўли калта. Шунча пулни қаердан олади. Билими бор, бир касбни эгалласа келажакда жамиятга нафи тегадиган мутахассис бўлиши мумкин. Лекин шу йилда омади чопмади, яъни паст балл билан супер-контракт асосида ўқиш имкони бор. Аммо у пулни қаердан олсин?

    Бу унинг орзулари синиши, келажакка бўлган ишончини ўлдирмайдими? Келгуси йилни куцинми? Рақобат бунданда кўпроқ бўлади-ку. Қолаверса, имтиёз, турли имконияти борлар грантни эгалласа яна контрактга тушиб турибди-да.

    Юртимизда ўз оилавий иқтисодини тиклаб олганлар кўпчиликни ташкил этаётгани ҳақиқат. Аммо ҳаммада ҳам бундай имконият йўқ. Имконияти етганлар мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, коллеж ёки лицейда ўқиётган фарзандларини репититорга беради. Чунки ўз касбини суиистеъмол қилиб, чуқур таълим бериш ўрнига моддий манфаат учун ўқувчиларни қўшимча дарсга боришга мажбур этаётган педагоглар ҳам бор.

    – Алгебра фани менга ёқади, – дейди 10-синф ўқувчиси Меҳрангиз Усмонова. – Лекин ўзлаштиришимиз қийин. Бу фақат менга эмас, бошқа синфдошларимга ҳам тегишли. Ўқитувчимизга айтсак, яхши баҳо олишни истасаларинг қўшимча дарсларимга қатнашинглар, дейди. Дарсларнинг бир куни 15 минг сўмдан.

    Фанга қизиққан, аммо қўшимча дарсларга бора олмаётган ўғил-қизларимиз олий таълим масканларига ўқишга борганида ҳам муаммоларга дуч келиши аниқ. Бу каби муаммолар бугун фақат олий таълим билан боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда. Унинг туб илдизи яна бирламчи таълим масканлари билан боғлиқ. Шундай экан контракт борасида қарор қабул қилинаётганда шу жиҳатлар эътиборга олинса яхши бўларди.

    Контракт тўлаш учун талабага муддат берилади. Агар шу муддат орасида пулни топа олмаса, ўқишдан кетади. Ўйлаб кўринг, ўқийман, юртим, халқим келажаги учун меҳнат қиламан, деган йигит-қизларни ўқишдан ҳайдаб юбориш адолатданми? Уларни қўллаб-қувватлаш ўрнига осонгина қарор қабул қилинса, яхши кадрлар масаласи яна муаммолар остида қолмайдими?

    Контракт ошганидан сўнг ота-онасининг қийналаётганини кўрган ёшлар дарсга бормаслик йўлларини изламоқда. Улар турли ишлар қилиб пул топиш йўлига ўтмоқда.

    19.09.2018, 15:15   Изоҳ (0)   30802
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда «Пахта» майдонини пайҳон қилган ҳайвон эгалари жавобгарликка тортилди

    19.09.2018, 14:30

    Усмонхон Алимов АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича элчиси билан учрашди

    19.09.2018, 14:15

    Ўзбекистонда 30 дақиқа ичида кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш имконияти яратилади

    19.09.2018, 13:45

    BP компанияси Ўзбекистонда Castrol мойини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    19.09.2018, 13:35

    Сирдарё йўлларидаги онлайн фоторадарлар 45 кунда 17,5 мингта қоидабузарликни аниқлади

    19.09.2018, 13:15

    Фоторепортаж: Марғилон—Ханчжоу—Валенсия: энди «Атлас байрами» Буюк ипак йўли бўйлаб Шарқдан Ғарбга қараб йўл олади

    19.09.2018, 13:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сўнгги “Ўргимчак одам” режиссёри Redditʼдаги биргина пост сабаб машҳур саҳнани ўзгартиргани ҳақида сўзлаб берди

    Кино | 1 июл, 09:45

    Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қамоққа олинди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 09:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Интер”ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:29

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалнинг финали ва давом этиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди

    Кино | 1 июл, 09:28

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:04

    Исроил Ғазодаги кафега авиазарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 1 июл, 08:58

    Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпиш тақиқланди

    Қозоғистон | 1 июл, 08:33

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.