Туркия ўз курортларини ривожлантириш учун кўпроқ пул сарфлашни ваъда қилмоқда ва «сифатли туризмни» ривожлантиришни режалаштирмоқда. Давлат ёрдамини биринчи навбатда доимий ташиш билан боғлиқ турларни сотувчи компаниялар олади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Эрсойнинг маълум қилишича, «сифатли» туризмни ривожлантиришга асосий эътибор қаратилмоқда, нисбатан ўзига тўқ сайёҳларни жалб қилишга интилиш бўлмоқда. Вазирнинг таъкидлашича, оммавий туризмдан дарҳол воз кечиш режалаштирилмаяпти.
Вазирнинг сўзларига кўра, оммавий туризм ҳақиқатдан ҳам катта муваффақиятга эришган, жорий йилда мамлакатга 40—42 миллион сайёҳнинг ташриф буюриши кутилмоқда. Унинг айтишича, Туркия оммавий туризм борасида ўз миссиясини бажариб бўлган. Мамлакат оммавий тузимда давом этган ҳолда, сифатли туризмга тезда ўтишга киришади.
Изоҳ (0)