Ўзбекистондаги Жанубий Корея элчихонаси 28 сентябрдан 6 октябргача Корея кинофестивалини ўтказишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
Фестиваль Тошкент, Жиззах ва Қаршида бўлиб ўтиб, Ўзбекистон халқини корейс халқининг сиёсати, маданияти, тарихи, ҳаёти, анъаналари, қадриятлари, мусиқаси, таомлари, модаси билан таништиради.
Фестиваль доирасида вафотидан сўнг бир ой давомида бошқа одам сифатида яшаб кўриш имконияти берилган адвокат ҳақидаги «Мисс рафиқа» комедияси, Чосон даврида фирибгарлик билан пул орттирган товламачи тўғрисидаги «Дарёни сотган Ким Сон Дал» комедияси, полиция фахрийси ҳақида ҳикоя қилувчи «Фахрий» фильми ҳамда азалий орзусини рўёбга чиқаришга уринаётган уй бекаси ҳақидаги «Рақс қироличаси» картинаси намойиш этилади.
Изоҳ (0)