Канаданинг Торонто шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро кинофестивалда Томас Винтербергнинг 2000 йилда ҳалокатга учраган Россиянинг «Курск» сувости кемасига бағишланган шу номли фильми премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Афиша Daily» хабар берди.
Премьерага келган томошабинлар фильм нима ҳақида эканлигини тасаввур қила олмаган, Буюк Британиялик кинотанқидчилардан бири эса фильм бахтли якун билан тугайди, деб кутганини тан олган.
Люк Бессоннинг EuropaCorp студияси томонидан яратилган фильмнинг асосий қаҳрамонлари капитан-лейтенант Михаил Калеков, унинг рафиқаси Татьяна ва инглиз қутқарув отряди раҳбари Дэвид Рассел ҳисобланади.
Изоҳ (0)