Актёр Жерар Депардье Туркия фуқаролигини олишни истаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Aydinlik газетасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, актёр мазкур баёнотни Пхеньянда қилган. Депардьенинг сўзларига кўра, у октябрь ойида Туркияга бориб, Эрдўғон билан гаплашмоқчи.
Аввалроқ France Presse агентлиги журналистлар Депардьени Шимолий Кореядаги меҳмонхоналардан бирининг барида кўрганини маълум қилган. Айни пайтда Пхеньянда КХДРга асос солинганининг 70 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда.
Депардье Путиннинг 2013 йил 1 январидаги фармонига асосан Россия фуқаролигини қўлга киритган эди. Депардье Франция фуқаролигини ҳам сақлаб қолган.
Изоҳ (0)