Нигерияда йирик кўламдаги сув тошқинлари оқибатида охирги кунлар давомида юздан ортиқ одам ҳалок бўлди. Давомли ёмғирлардан сўнг мамлакатнинг икки йирик дарёси — Нигер ва Бенуэ қирғоқларидан тошиб кетди. Бу ҳақда 17 сентябрь куни мамлакат табиий офатлар оқибатларига қарши курашиш миллий бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Жумладан, қишлоқ туманларида экинлар, турар-жойлар, автомобиль йўлларини сув босганлиги таъкидланмоқда. Нигерия маркази ва жанубида минглаб одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқда.
Энг оғир вазият Нигер штатида юзага келган. У ерда табиий офат 40 кишини ҳаётдан олиб кетди. Сув тошқини Нигериянинг жами 12 штатига дахл қилди.
Изоҳ (0)