Хитойлик банк ходимаси тармоқ фойдаланувчиларини ажабтовур қобилияти билан ҳайратда қолдирди: у купюраларни яшин тезлигида ҳисоблайди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Ҳозир дунёда қоғоз купюралар ва тангаларни ҳисоблайдиган кўплаб қулай ва тезкор машиналар яратилган. Бироқ аёл пачкадаги купюраларни тезда ҳисоблашни ўзига хос усулини ўйлаб топди.
Бу усулни қўллаш кўпчиликка насиб этмаслигидан фақат афсусланиш мумкин. Аввало, барча ҳам бундай тез ҳисоблай олмайди, қолаверса, ҳамманинг ҳам қўл остида шунча пул йўқ.
Изоҳ (0)