Австралияда Пол ва Вилма Адамслар оиласи интернет орқали Янги Зеландия флотининг собиқ ҳарбий кемасини сотиб олди. Бундан кўзланган мақсад Тинч океани сувларини чўккан кемаларнинг оқиб чиққан ёқилғисидан ҳимоя қилиш бўйича экологик лойиҳани амалга ошириш ҳисобланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Чўккан кемадан мазут оқиб чиқаётганини кўрган оила бу муаммони ечиш учун курашишга қарор қилган. Улар узоқ вақт бу миссия учун мос кемани излаган ва Янги Зеландия ҳарбий-денгиз флотининг хизматдан олинган Manawanuin кемасига дуч келган.
Кема очиқ денгизда сувга шонғиш операциялари учун мўлжалланган. У махсус шўнғиш ва юк кўтариш қурилмалари билан жиҳозланган.
Оила кема учун бир неча юз минг доллар тўлаган ва уни Тасман бўғози орқали ўзлари яшайдиган Австралиянинг Ньюкасл шаҳрига олиб келган.
Адамслар кемадан Иккинчи жаҳон уруши вақтида Тинч океанининг жанубий қисмида чўккан япон кемаларининг ёқилғисидан сувни тозалашда фойдаланишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)