Саудия Арабистонида одамга қўнган ҳашаротлар сони бўйича жаҳон рекордини янгилашга уриниш чоғида учиб кетган асалари бу ишга халақит берди, деб хабар қилди «РИА Новости».
Асаларичи Зуҳаир Фатаний ўзига ўнлаб она асаларини қўндирган, шу тариқа у ўзига 20 мингта эркак асаларини жалб қилмоқчи бўлган.
Амалдаги рекорд хитойлик Руан Лянминга тегишли бўлиб, у ўз танасида, тахминан, 64 килограмм ҳашоротни тутиб турган. Фатаний 100 килограмм асалари йиғишни режалаштирган, бироқ она асаларилардан бири учиб кетган ва эркак хитойликнинг рекордини янгилай олмаган.
Фатаний ўтган йили ҳам рекордни янгилашга уриниб кўрган. У бир неча соат минглаб асалари билан қопланиб турган, бироқ керакли натижага яқинлаша олмаган.
Изоҳ (0)