Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш тўғрисидаги ва шаҳар кўчаларида тезлик ошганлик ҳолатларини қайд этадиган қурилмалар борлиги ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамасдан, баъзи ҳайдовчилар айнан катта тезликда ҳаракатланиш йўл-транспорт ҳодисаларига олиб келишини унутади, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
7 сентябрь кунидан 13 сентябрь кунигача бўлган муддат ичида мобил (кўчма) радарлар томонидан шаҳар кўчаларида 9870 та тезлик оширилганлиги фактлари қайд этилди.
«Масалан, 7 сентябрь кунининг ўзидаёқ 523, 12 сентябрь куни эса 520 марта тезлик оширилганлиги ҳолатлари қайд этилди. 13 сентябрь куни эса радарлар 690 марта тезлик оширилганлиги фактларини қайд этди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)