Футбол бўйича «Манчестер Сити» жамоаси 2017/18 йилги мавсум якуни бўйича ҳисоботларини эълон қилди.
Унга кўра, клуб ўтган мавсумда рекорд даражада даромад — 500, 5 миллион фунт стерлингга эга бўлган. Бу эса Англия премьер-лигасида фақатгина «Манчестер Юнайтед»никидан кам деганидир. Шундан соф фойда 10,4 миллион еврони ташкил этган. Иш ҳақининг даромадга нисбати эса 52% ни ташкил этган. Ўз ўрнида ходимлар сони учдан бир қисмга кўпайганига қарамай, иш ҳақи учун харажатлар 4,5 миллион фунтга қисқарган.
«Сити»нинг Чемпионлар Лигасидаги даромади эса 6 миллион фунтга ўсган. Клуб ижрочи директори Феррано Сорианонинг сўзларига кўра, жамоанинг евроаренадаги натижаларини яхшилаш айни дамда устувор вазифа бўлиб турибди.
Изоҳ (0)