Рио Олимпиадаси чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров 20 октябрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Фазлиддинга проф рингдаги 6-жангида Америка Қўшма Штатлари боксчиси Уилберт Лопес рақиблик қилади.
Маълумот учун, Фазлиддин шу кунгача профессионал рингда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Жангларнинг 2 тасида нокаут эвазига рақибларини мағлуб этган.
Лопеснинг тажрибаси эса бу борада бироз кўпроқ. У профессионал рингда 34 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган. 15 тасида рақибларини нокаутга учратган. 9 та тўқнашувда эса мағлубиятга учраган. 1 та жангда муддатидан олдин ютқазиб қўйган.
Изоҳ (0)