Уэльслик ярим ҳимоячи Гарет Бэйл Мадриднинг «Реал» жамоасида август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлди.
Ғолиб ижтимоий тармоқдаги овозлар орқали аниқланди. Бугун, 13 сентябрь санасида Бэйл машғулотлар базасида ой футболчисига аталган совринни қабул қилиб олди.
Гарет Испания Ла Лигасининг ортда қолган 3 турида 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)