Сурхондарё вилояти ҳокимлиги таклифи билан қўшни Балх вилояти нуронийларидан бир гуруҳи Термиз шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ташриф давомида меҳмонлар Шеробод туманидаги Абу Исо ат-Термизий, Термиз туманидаги Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳлари, Султон Саодат ёдгорлик мажмуасини кўздан кечирди. Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида яратилган шароит ва имкониятлар билан танишиб, ихтисослашган шифохонада тиббий кўрикдан ўтди.
«Афғонистонлик меҳмонлар вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов билан ҳам учрашиб, ушбу хайрли ташаббус учун ўз миннатдорчиликларини билдирди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)