9 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаролар О.Х. ва Ё.М.лар «Эргашхон» хусусий корхонаси ҳудудида ўзаро жанжал сабаб Мундиён қишлоғида яшаган М.А.ни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Натижада М.А. соғлиғи ёмонлашиб эртаси куни касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 13 сентябрь куни вафот этган. О.Х. ва Ё.М.лар ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)