Россият Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича бошқармаси ўзбекистонлик 27 ёшли аёлга нисбатан жиноий иш қўзғади.
Гумонланувчи жорий йил 12 сентябрь куни 5 кунлик ўғил чақалоғини харидор вазифасини бажарган полиция ходимига 280 минг рублга (4 минг доллар атрофида) сотишга уринган. Шундан сўнг у ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Аёлни қамоққа олиш ва унга нисбатан айблов эълон қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Чақалоқ тегишли болалар муассасасига жойлаштирилди.
Изоҳ (0)