Бугун, 13 сентябрь куни АҚШнинг Массачусетс штатидаги Гарвард университетида Шнобель мукофоти совриндорлари эълон қилинади, деб хабар беради «Эхо Москви».
Ушбу мукофот энг бемаъни илмий ютуқлар ва ностандарт ғоялар учун берилади.
Масалан, 2017 йилда Австралия аборигенларининг дижерида пуфлаб чалинадиган мусиқий асбобини чалиш хуррак отишдан халос бўлиш ва яхши ухлашга ёрдам беришини исботлаган Цюрих университети олимлари Тинчлик бўйича Шнобель мукофотига эга бўлган эди.
Бу йил Шнобель мукофоти 28-марта топширилади. Ғолиблар Массачусетс технология институтида маъруза ўқиш имкониятини қўлга киритади.
Изоҳ (0)