Хитойнинг Хунань провинциясида жойлашган Хэнъян шаҳридаги майдонда йўлтанламаснинг одамлар устига бостириб бориши оқибатида ҳалок бўлганлар сони тўққиз кишига етди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ уч киши қурбон бўлгани хабар берилганди. Шунингдек, жабрланганлар сони 43 дан 46 кишигача ўсди.
Эслатиб ўтамиз, полиция ҳужум қилган кишининг қўлга олингани ва шахси аниқлангани ҳақида хабар берган, у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга бошқа жиноятлар бўйича маълум бўлган.
Маҳаллий ОАВлар қўлга олинган шахс бедаво саратон хасталигига чалингани ва бунинг учун жамиятдан ғазабда бўлгани учун шундай ишга қўл ургани ҳақида ёзмоқда. Бу маълумотлар расман тасдиқлангани йўқ.
Изоҳ (0)