АҚШ Вакиллар палатасида уй ҳайвонларидан овқат пиширишда фойдаланишни тақиқловчи қонун қабул қилинди, деб хабар бермоқда CBS News. Тақиқ ит ва мушукларни шу мақсадда боқиш, олиб келиш, сотиш ва ўлдиришга тааллуқли бўлади.
Қонунбузарлар учун максимал жарима 5 минг долларга тенг. Қонунда уй ҳайвонларининг ички ва ташқи савдосига чекловлар келтирилган.
Таъкидланишича, 44 та штатда уй ҳайвонларини пишириб ейишни тақиқловчи қонунлар йўқ. Тўлиқ тақиқ Калифорния, Жоржия, Мичиган, Нью-Йорк, Виржиния ва Гавайида амал қилади. Лойиҳа муаллифлари ҳиндулар қабилалари учун истисно қилди, улар ит ва мушук гўштини диний маросимлар доирасида истеъмол қилиши мумкин.
Изоҳ (0)