2018 йилнинг 9 сентябрь куни Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи Ж.А. тан жароҳати билан RSҳТЁИМнинг Жиззах вилоят филиалига ётқизилди, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида шу йил 24 август куни Ж.А. вилоят Наркология диспансерида даволанаётган вақтида шу Наркология диспансери санитари Ж.Ж. унинг бош ва юз қисмларига қўли билан уриб, жароҳат етказганлиги аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида Ж.Ж. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)