Россиянинг Брянск шаҳрида бир килограммдан ортиқ героинни сотишда гумонланаётган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди, деб хабар бермоқда Repost.
Аёл январь ўрталарида аноним иш берувчи билан келишилган ҳолда Брянскка келган, аммо шу куниёқ вилоят ички ишлар бошқармаси наркотиклар айланмаси устидан назорат бошқармаси томонидан қўлга олинган. Полициячилар гумонланувчидан бир килограммдан ортиқ героинни мусодара қилди.
Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия Жиноят кодексининг «Ўта йирик миқдордаги наркотик воситаларни ноқонуний сотишга уриниш» моддаси бўйича айблов эълон қилинди. У 1 миллион рублгача жарима ҳамда 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазони кўзда тутади.
Изоҳ (0)