Фаластинни озод қилиш ташкилоти (ФОҚТ) АҚШ билан ҳамкорликни тўлиқ тўхтатиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда ФОҚТ вакили Ханан Ашравий маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига кўра, бундай қадамни ташкилот марказий кенгашининг яқинда бўлиб ўтадиган мажлиси иштирокчилари муҳокама қилади.
Аввалроқ АҚШ ҳукумати Фаластин мухториятига 2018 йилда бериладиган молиявий кўмак ҳажмини тахминан 500 миллион долларга қисқартирган эди.
10 сентябрь куни АҚШ Вашингтондаги ФОҚТ ваколатхонасини ёпишга қарор қилди, бунга ФОҚТ раҳбарияти «АҚШ маъмуриятининг фаластинликлар ва исроилликлар ўртасида тинчлик ўрнатишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватламагани» сабаб қилиб келтирилди.
Изоҳ (0)