Вьетнам пойтахти Ханой шаҳри расмийлари аҳолини ит гўштини ейишдан воз кечишга чақирди. Анъанадан воз кечишга сабаб сифатида шаҳар обрўсига етадиган путур ва ўлимга олиб келувчи касалликлар хавфи кўрсатилган. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
Ханой халқ қўмитаси томонидан маълум қилинишича, ғалати осиёча одат тараққий топган ва замонавий пойтахт образидаги доғ ҳисобланади. Бундан ташқари, ит гўштини истеъмол қилиш лептоспироз ва қутуриш билан касалланиш хавфини келтириб чиқаради.
Айни пайтда мамлакат пойтахтидаги мингдан ортиқ дўконда ит ва мушук гўшти сотилади. Мушук гўшти камроқ оммабоп бўлса ҳам, овқатга ишлатилади. Қўмита вакиллари томонидан қайд этилишича, ҳайвонлар кўпинча шафқатсиз усуллар билан ўлдирилади.
Шаҳарда тахминан 490 мингта мушук ва ит яшайди. Булар асосан уй ҳайвонлари ҳисобланади, бироқ ҳайвонларнинг 10 фоизи сўйиш учун боқилади. Шу билан бир вақтда кўплаб вьетнамликлар уларни ейишдан бош тортган бўлса ҳам, анъана Вьетнам жамиятида чуқур илдизларини сақлаб қолмоқда.
Изоҳ (0)