Токио Владимир Путиннинг Россия ва Япония ўртасида тинчлик шартномаси тузиш таклифини батафсил шарҳлашга ҳозирча тайёр эмас. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихиде Суга Токиодаги брифингда Россия президенти таклифини изоҳсиз қолдиришини билдирди.
«Бироқ бизнинг шимолий ҳудудлар масаласи тинчлик шартномаси имзолангунга қадар ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги ёндошувимиз ўзгармасдан қолади», — деди у.
Япония бош вазири Синдзо Абе ҳам ҳозирча Путиннинг таклифи муносабат билдирмади.
Изоҳ (0)